Термиз тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумларнинг муаммолари ўрганилиб, профилактик тушунтиришлар олиб борилди
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган маҳкумлар томонидан такрорий жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида, жойларда учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Ҳудди шундай тадбирлардан бири 2022 йил 09 август куни Термиз туманида ҳам ташкил этилди.
Термиз туман ИИБ Пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан Термиз туман ИИБ бошлиғининг Жамоат хавсизлигини хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ж.Хўжақулов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Пробация назорати остида жазо муддатини ўтаётган махкумларни Суд томонидан қўйилган мажбуриятларини тўлиқ бажариш, жазони ўташ тартиб ва қоидаларини бузмаслик, маҳкумларга юклатилган мажбуриятларини бажариш, Термиз тумани ИИБнинг рухсатисиз вилоят худудидан чиқиб кетмаслик ҳар қандай ҳолатларда яъни соғлиги ёки кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда бўлса ҳам ИИБни “Рухсатнома”сиз чиқиб кетишлигининг олдини олиш, иш вақтида сабабсиз равишда бўлмаслик, қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик, ғайри-ижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир қилмаслик Жиноий ишлар бўйича тайинланган жазоларни оғишмай бажариши юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сайёр қабулда Термиз туман ИИБ Пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 24 нафар маҳкумларнинг 6 нафарининг муоммалари борлиги аниқланиб, 2 нафари ишга жойлаштирилиб, 1 нафарига моддий ёрдам олишда кўмаклашилди, 3 нафарига хуқуқий ижтимоий масалаларда тушанчалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати