11 Апрел 2022 йил 386

Термиз тумани ИИБ ходимлари “Маънавият” ойлиги доирасида, маданий ёдгорликлар билан танишди

Термиз тумани ИИБда ҳам “Маънавият” ойлиги доирасида, маънавий ва маърифий учрашувлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 11 апрель куни мазкур ойлик доирасида, туман ИИБ шахсий таркиби Термиз шаҳрида жойлашган “Археология музейи”да ҳам бўлиб, ушбу маскандаги Музей ва унинг бой мероси билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Термиз туманида жойлашган “Фаёзтепа” архитектура ёдгорлигида ҳам бўлиб, маданий меросимиз, бой ўтмиш тарихимиз ёдгорликларини томоша қилишиб, у ерда керакли бўлган маданий меросимиз ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech