11 Август 2022 йил 657

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2022 йилнинг 3 август куни тасдиқланган режа-жадвалга асосан вилоятнинг барча маҳаллалари ҳудудларида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан қилинаётган мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш ва ижобий ҳал этиш чоралари кўриб келинаяпди.

Ҳудди шундай мурожаатларни ўрганиш мақсадида, Термиз шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган “Алпомиш” маҳалласида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

“Алпомиш” маҳалласи ҳудудида, 1834 та хонадонлар мавжуд бўлиб, ушбу хонадонлар 2060 та оилани ўз ичига қамраб олиб, 6334 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг 53 нафари “Аёллар дафтари”да, 10 нафари “Ёшлар дафтари”да ва 4 нафари “Темир дафтар” рўйхатига олинган бўлиб, уларнинг турмуш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш, фойдали меҳнатга жалб қилиш, иш билан таъминлаш, соғликларини тиклаш ва бошқа турли масалаларини ижобий ҳал қилиш орқали ушбу рўйхатдан чиқариш  чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилган Сайёр қабул давомида, фуқаролар томонидан турли масалаларда жами 18 та мурожаатлар қабул қилиниб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш давомида, тегишли ташкилот ва идора вакиллари мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул этиб белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Text to speech