18 Январ 2023 йил 337

Термиз шаҳрида ўғрилик жиноятини содир этиб, тергов органларидан қочиб юрган шахс қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил октябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сафатида “қамоқ” қўлланилган,  Термиз шаҳрида яшовчи,  С.Жамшид 13 январь куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech