3 Август 2023 йил 184

Термиз шаҳрида “Обод ва Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ-27-сонли Фармони асосида “Обод ва Хавфсиз маҳалла” тамойили бўйича Термиз шаҳар “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан узоқ муддатга чиққанлар, муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турувчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, меҳмонхоналар хизматчилари ва у ердаги вақтинча жойлашган чет эл фуқаролари ўртасида тегишли профилактик ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Text to speech