2 Июн 2023 йил
415
Термиз шаҳрида кузатув остидаги автомашинада гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди
Термиз шаҳрида 2023 йил 7 май куни шаҳарнинг “Чегара” маҳалласи ҳудудида тезкор кузатув остида бўлган Нексия русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, Денов туманида яшовчи, Р.Даврон (исм шарифлар ўзгартирилган) ҳаракатланиб келган автомашинанинг салонидан соф вазни 100.15 грамм бўлган “гашиш” ва соф вазни 27.82 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 9 май куни Р.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати