16 Октябр 2021 йил 539

Термиз шаҳридан уй-жой олиб бераман...

2021 йил 12 октябрь куни Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласида яшовчи, И.Саломат вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, Р.Шодия Термиз шаҳри ҳудудида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб ундан 1.000 (бир минг) АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини билдирган. Ушбу ариза юзасидан 13 октябрь куни Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор бўлинма ва вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Шодия вилоят кўз касалликлари шифохонаси ёнида, И.Саломатдан талаб қилган 1.000 (бир минг) АҚШ долларидан 600 (олти юз) АҚШ доллари ва 2.130.000 (икки миллион бир юз ўттиз минг) сўм пулларини олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. Бундан ташқари Р.Шодия 4 нафар фуқаролардан жами 4.247.000 (тўрт миллион икки юз қирқ етти минг) сўм пул ва 4.500 (тўрт минг беш юз) АҚШ доллари пулларни олганлиги аниқланган. 13 октябрь куни Р.Шодияга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech