12 Август 2021 йил
473
Термиз шаҳрида уйини сотаман деган фирибгар, пулларни ўзлаштириб кетди
Термиз шаҳрида 2021 йил 28 июль куни шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласида яшовчи, Х.Лола шаҳар 1-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига олдиндан таниш бўлган, шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи, Р.Гилнора унинг ишончига кириб, 2020 йил 25 август кунида ўзининг номига расмийлаштирилган шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган уйни 120.000.000 (бир юз йигирма миллион) сўмга сотишини айтиб, 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 28 июль куни Р.Гилнорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати