6 Октябр 2021 йил 502

Термиз шаҳрида телефонларни ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 26 сентябрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи С.Маърифат таниши Шеробод тумани “Зарабоғ” маҳалласида яшовчи, К.Одилдан 2021 йил май ойида, Термиз шаҳар “Каттабоғ” маҳалласида жойлашган “Инденим” номли савдо мажмуаси олдида, 56 та турли русумдаги жами 176.000.000 (бир юз етмиш олти миллион) сўмлик уяли телефон аппаратларини, 4 ой давомида ҳар ойда 44.000.000 (қирқ тўрт миллион) сўмдан бериб боришни ваъда қилиб, телефон аппаратларни олиб ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 26 сентябрь куни С.Маърифатга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech