22 Сентябр 2021 йил
426
Термиз шаҳрида сув насос ўғирланди
Термиз шаҳрида 2021 йил 17 август куни, шаҳарнинг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи, И.Нигина шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, уйида ўзига тегишли бўлган 1 дона 1.500.000 сўмлик “Агидел” русумли сув насосини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчи З.Илёс содир этганлиги аниқланиб унга нисбатан 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати