3 Январ 2022 йил 562

Термиз шаҳрида, қўшмачи қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 11 декабрь куни Ангор туманида яшовчи, И.Сарвигулнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими ва Термиз шаҳар ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шу куни соат 14:30 ларда, шаҳарнинг "Гулистон" маҳалласида яшовчи, Н.Нозигул яшаш уйида 200.000 (икки юз минг) сўм эвазига, шаҳарнинг "Боғишамол" маҳалласида яшовчи, П.Пўлат ва Қизириқ туманида яшовчи, С.Сарвқоматларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 16 декабр куни Н.Нозигулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech