30 Ноябр 2021 йил
433
Термиз шаҳрида ўзгаларни менсимаган безорига чора кўрилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 16 сентябрь куни соат 10:00 ларда, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, А.Арслонни шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, Б.Бобур жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан дуч келган жойига уриб, А.Арслонга тан жароҳати етказган. 7 ноябрь куни Б.Бобурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати