29 Апрел 2022 йил
433
Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари Археология музейи ҳамда кутубхонага саёҳат уюштиришди
Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркиби “Маънавият ойлиги” давомида, Термиз шаҳридаги Археология музейида бўлишди.
Ушбу масканда ўтмишимизга оид тарихий ёдгорликлар, ўзбек тарихчилиги ҳамда қадимий асори атиқалар билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилояти ахборот кутубхона марказига боришиб, ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиш асносида, илмий ва бадиий китобларни доимий равишда мутоола қилиб бориш мақсадида, ички ишлар органлари ходимлари кутубхонага аъзо ҳам бўлишди.
Ходимлар ахборот кутубхона марказига қилган ташрифи давомида, ўзлари севиб ўқийдиган китоблардан мутоола қилишиб, маданий ҳордиқ олишди. Китоб мутооласи инсонни комиликка етаклаши билан бирга билимларини оширишга ҳам хизмат қилади.