Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Хавфсиз кибер макон” ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз кибер макон” ойлиги доирасида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жинойталарга қарши курашиш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, талабаларга мазкур йўналишдаги долзарб масалалар юзасидан батафсил тушунчалар беришди.
Мутахассислар кибержиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилиш усуллари, интернетда учрайдиган фирибгарлик схемалари ҳамда улардан ҳимояланиш чораларига алоҳида тўхталиб ўтишди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, ишончсиз манбалардан дастур ва иловаларни юклаб олмаслик, пароллардан тўғри фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.