Термиз давлат университетида, қонунчилик тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 12 май куни термиз давлат Университетининг Юридик факультетида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида "Жиноятчиликка қарши кураш", "Гиёҳвандлик аср вабоси", "Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш", "Йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бу борада янги чиқарилган қарор лойиҳаси", "Хавфсиз туризмни ташкил қилиш" каби мавзуларда Юридик факультети ва Жисмоний маданият факультетлари талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ўтказилган давра суҳбати давомида мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди, бу борада талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, тадбир уларда ижобий таасурот қолдирди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати