29 Ноябр 2024 йил 724

Термиз давлат Университетида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида тадбир ташкил этилди

25-ноябр — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан ўтказилган анжуманда масъуллар юртимизда зўравонлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда хотин-қизларнинг  ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили, шунингдек, мазкур тадбир давомида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар беришди.

 

Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам беришда барча билиши, амал қилиши лозим бўлган эслатма буклетларнинг тарқалиши ва видео роликнинг намойиши талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Text to speech