29 Феврал 2024 йил 634

Термиз шаҳридаги таълим даргоҳида “Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” масалалари муҳокама қилинди.

Термиз шаҳридаги 14- сонли умумий ўрта таълим мактабида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ўткир Шукуров, Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб бўлими мудири Саидаҳмад  Абдурасулов, Термиз шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Акбар Файзуллаев, Сурхондарё вилояти хокимнинг маслаҳатчиси Фахриддин Шаймардановлар Термиз шаҳар Мактабгача ва мактаб бўлими тасарруфида фаолият юритаётган Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари иштирокида семинар-тренинг  ташкиллаштирилди.

Семинар-тренингда ҳозирда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган “Ёшларимизни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” масалалари муҳокама қилинди. Семинар-тренинг сўнгида  Термиз шаҳар тажрибаси сифатида ҳар ҳафтада бир мактаб лойиҳаси доирасида семинарлар ташкиллаштириш ва аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш юзасидан муҳокамалар қилиниши келишиб олинди.

Text to speech