27 Июн 2024 йил
310
Термиз шаҳрида “Жаҳолатга қарши маърифат” тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Бугун Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи
Ў.Шукуров ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуровлар томонидан аёллар ўртасида жиноятчиликни
олдини олиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни
соғломлаштириш бўйича “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган
ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий,
диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди ҳамда интернет ва ижтимоий
тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларнинг олдини олиш масалалари,
юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.