14 Август 2024 йил
243
Термиз шаҳрида профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Термиз шаҳар
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга
етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори майор А.Х.Аманов
томонидан шаҳарнинг Аму соҳиллари, Жўйжангал ва Нурли келажак маҳалладарида истиқомат
қилувчи оғир хулқ атворли, профилактик ҳисобда турган, ижтимоий қийналган оила
фарзандларидан иборат бўлган 15 нафар ёшлар иштирокида учрашув ўтказилиб,
уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ёшлар томонидан
ҳуқуқбазарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган ушбу
учрашувда, ёшларнинг ижтимоий соҳалардаги муаммоларига ҳам ечим изланди.