19 Июн 2024 йил 486

Термиз шаҳрида “Интизом ойлиги” доирасида йиғилиш ташкил этилди.

“Интизом ойлиги” доирасида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси биносида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда ўринбосарлари ҳузурида  рақамлаштириш ва сифатли иш самарадорлигини юзага чиқариш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилиш давомида, соҳа раҳбарлари ва уларнинг қўл остидаги ходимларга юриш-туриш, хизмат интизоми қатъий амал қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, формали кийим бош кийиб юришда, тегишли буйруқ талабларига риоя этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

Шу билан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш мақсадига қаратилган тушунтиришлар берилди.

Text to speech