12 Июн 2024 йил
397
Термиз шаҳрида фуқаролар томонидан энг кўп мурожаат келиб тушган маҳаллада “Ҳар бир мурожаат ортида инсон такдири ётади” шиори остида “Сайёр қабул” ташкил этилди.
Жорий йилнинг 11
июнь куни 2024 йилнинг 1-чораги давомида фуқаролар томонидан энг кўп
мурожаат келиб тушган маҳаллалар таҳлил
қилинганда, Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” маҳалласи ҳудудида фуқаролар томонидан
энг кўп мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур масала юзасидан Термиз шаҳар ИИБ
бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров ҳамда ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан
ушбу маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари чуқур таҳлил
асосида ўрганилиб, мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш чоралари
белгиланиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси ИИБ бошлиғи томонидан назоратга олинди.