Термиз шаҳар ИИБда “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғи томонидан 2024 йил 10 август куни тасдиқланган фармойишга асосан, жорий
йилнинг 24 август куни Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан
сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисида ўқув
йиғини ташкил этилди.
Ўтказилган
ўқув йиғинида, Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий
бошқарма бошлиғининг юридик масалари бўйича ўринбосари Ш.Джалилов,
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси масъул
ходим С.Сайфидиновлар иштирок этишди.
Мазкур ўқув йиғинида
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси масъул ходим С. Сайфидиновнинг Ўзбекистон Республикаси
сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маърузаси тингланиб, ходимларнинг янги
сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисидаги билим
ва малакасини оширишга қаратилди.