Термиз шаҳар ИИБда ИИВ раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросига қаратилган йиғилиш ўтказилди.
2024 йил 9 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти
ҳузурида тезкор видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Ушбу висеоселекторда Республика миқиёсида Ички ишлар
органлари ходимлари ўртасида “Қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида
амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар” мавзусида ўтказилган видеоселектор
йиғилишида, ички тизимидаги раҳбар ва ходимларнинг хизмат интизомий, қонунийликка
риоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама этилди.
Видеоселекторда
ИИВ раҳбарияти томонидан берилган ҳар бир топшириқ ҳамда етказилган салбий ҳолатлар
Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ходимлари ўртасида муҳокама
этилиб, келгусида бу каби ходимларнинг қонунчиликка зид равишда йўл тутмаслик ҳолати,
фуқаролар билан хуш муомилада бўлишлик каби ҳолатлар, таъмагирлик ва порахўрликка
муросасиз бўлиш, интизом қоидаларига қатъий амал қилишликлари юзасидан Термиз
шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда 2-сон ички ишлар бўлими
бошлиғи томонидан тушунтиришлар берилди.