18 Феврал 2023 йил 358

“Тергов сифатини ошириш йили” доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан

    2023-йил Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан “Тергов сифатини ошириш йили” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 15,16,17-февраль кунлари вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ҳамда вилоят прокуратураси раҳбариятининг ташаббуси билан Шеробод, Бойсун ва Музработ туман ИИБлари ҳузуридаги Тергов гуруҳи фаолиятлари ўрганилди. Жумладан уларнинг иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишлари ўрганилиб улар бўйича тез ва сифатли қарорлар қабул қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech