30 Июн 2020 йил
857
Телефон ғилофи ичидан гашиш чиқди
Шеробод туманида 2020 йил 27 июнь куни тахминан соат 05.00 лар чамасида, туманнинг “Тароқли” маҳалласида яшовчи Р.Ш.нинг “SAMSUNG J2” русумли қўл телефон ғилофининг ичидан соф вазни 0,20 грамм бўлган “Гашиш” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб ушланган. 29 июнь куни Р.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати