Тарғибот тадбирида ҳамкорлик масаласи кўрилди
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, хавфсиз туризм ҳамда йўл-ҳаракати қоидалари йўналишлари бўйича, 2021 йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Термиз шаҳар қўриқлаш бўлими ходимларига вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик гуруҳи ва Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи масъул ходимлари томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги йўл ҳаракати қоидалари бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганлиги, шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан ҳанузгача йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилмаслик оқибатида йўл транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлаётганлиги, бундай ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан содир этилишининг олдини олиш мақсадида, аянчли йўл транспорт ҳодисалари мисол тариқасида келтириб ўтилиб, ходимлар томонидан ўзларининг бошқарувида бўлган автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўришлари, йўл ҳаракати қоидаларига қаътий риоя этишлари, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб автотранспорт воситаларини бошқармасликлари, автотранспорт воситаларини белгиланмаган жойларга ва қаровсиз қолдириб кетмасликлари, меъёрий ҳужжатларни тўлиқ ўзлари билан олиб юришлари таъкидланди.
Шунингдек, вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий фуқароларни ўз эҳтиёжларига кўра вальюталарни ўзбек пулларига алмаштиришлари бўйича, қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланаётган банкларда, вальюта айирбошлаш шаҳобчалари орқали алмаштирилишига кўмаклашиш ва зарурий ёрдам кўратиш, вилоят ИИБда ташкил этилган “TOURIST POLICE” хизмати ва унинг афзалликлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Хорижий фуқаролар билан боғлиқ масалалар юзасидан қўриқлаш хизмати ходимлари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда хизмат ўташни ташкил қилган ҳолда фаолият олиб борилиши бўйича тегишли тушунчалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати