22 Июл 2021 йил 718

Танқидий таҳлил, иш самарасини оширишга хизмат қилади

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг олти ойи давомида, Сурхондарё вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар, эришилган ютуқлар муҳокамасига бағишланган видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган тезкор йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Имоилов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман студияларидан ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари, соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди.
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Имоилов таништириб, йиғилишни очиб берди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Н.Турсуновнинг ҳисоботи тингланиб, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, креминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар ўрганилиб, бу борада ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, тан жароҳати, ўғирлик, фирибгарлик, талончилик ва оила турмуш доирасида содир этилган жиноятлар ўсганлиги таъкидланиб, тунги вақтда содир этилаётган ўғрилик жиноятларининг олдини олишда профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ўрганилиб муҳокама этилди.
И.Н.Турсуновнинг ҳисоботида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва қуйи тизимларида жиноятчиликни олдини олиш, эрта аниқлаш ва уларни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликлар қаттиқ танқид қилиниб, келгусида бу борадаги камчилликларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбир ва вазифалар белгилаб олинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги муомала маданият, тартиб интизом, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш ҳар бир ички ишлар органи ходимининг асосий вазифаси эканлиги таъкидланиб, раҳбар ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech