9 Октябр 2025 йил 125

#талабалар_хавфсизлиги_ойлиги Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида “Талабалар хавфсизлиги” ойлиги доирасида қатор профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.

Хусусан, талабаларнинг тунги вақтда сабабсиз кўчаларда юришининг олдини олиш, уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида университет масъул ходимлари, профилактика инспектори ҳамда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан мунтазам рейд ва ташрифлар амалга оширилмоқда.

 

Ижара уйларида истиқомат қилаётган талабалар хонадонларига борилиб, уларнинг яшаш шароити, ўқишлари учун яратилган имконият ва қулайликлар ўрганилди. Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Text to speech