19 Октябр 2024 йил 315

Талабалар иштирокида "Жаҳолатга қарши-маърифат" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида талаба ёшларни тарбиялаш, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш бугунги глобаллашув даврда турли мафкуравий таҳдидлар гирдобига тушмаслик ҳолатларини тушунтириш мақсадида "Жаҳолатга қарши-маърифат" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқотлар маркази илмий ҳодими Умарали Ўлчаев хамда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши кураш бўлими масъуллари, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ҳар даврда ҳам фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлиги борасида фикр билдиришди.

Text to speech