Талабалар ички ишлар органларида амалиёт ўташмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси психологик таъминлаш бўлинмаси мутахассис психологлари томонидан 2021 йил 13 апрель куни, вилоят ИИБ Пробация бўлими ҳамда Термиз Давлат Университети ҳамкорлигида режага мувофиқ, Термиз Давлат Университети Амалий психология таълим йўналиши 3-босқич талабалари вилоят ИИБ Пробация бўлимининг ҳудудий булинмаларида амалиёт ўташ учун жалб қилинди.
Ички ишлар соҳасида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида, амалиётга жалб қилинган талабаларга иш ўрганиш амалиётидаги фаолият сирлари бўйича вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси психологик таъминлаш бўлинмаси ходимлари ва Пробация бўлими психологи томонидан талабаларга иш ўрганиш амалиёти даврида учраши мумкин бўлган ҳар хил зиддиятли ҳолатлар, маҳкумлар билан суҳбат ўтказиш жараёнларида учраши мумкин бўлган музокарали вазиятлар, маҳкумлар билан талабалар ўртасида бўлиши мумкин бўлган психологик тўсиқлар ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шундан сўнг, Ички ишлар органлари тизимига оид талабаларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати