14 Сентябр 2021 йил 547

Тақиқланган экинларни етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 11 август куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбири давомида, туманнинг “Сохибкор” маҳалласида яшовчи, Х.Наимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, эски иморати ичида 3 туп “наша” ўсимлиги ва 1 дона 1 литрли ҳажмдаги шиша идишда ҳамда ёнидан 2 дона “спички” ёзувли гугурт қутисига қадоқланган соф вазни 27,76 грамм бўлган “марихуна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 14 август куни Х.Наимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech