16 Май 2022 йил 364

Сурхондарёда қонунчилик, хизмат интизоми ва коррупцияни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқарполикни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида қонунчилик, хизмат, ижрочилик интизомини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи майор А.А.Халмухамедов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари полковник К.Р.Батиров, подполковник Ш.Ф.Шадиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бошқармаси катта тезкор вакили подполковник Б.Қосимов ҳамда Бошқарма МваФРБ бошлиғи в.б майор Х.Б.Халлиевлар катнашди.
Масъуллар томонидан йигилиш қатнашчиларига сўнги йилларда тизимда олиб борилаётган бир қатор ислоҳотларларга қарамай ҳали-ҳануз шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши қониқарсиз эканлиги, бошқа соҳавий хизматлар қаторида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида ҳам қонунийлик ва хизмат интизомини бузиш ҳолатлари аниқланиб келинаётганлиги, жойларда шахсий таркиб томонидан фуқаролар билан мулоқотларда қўполлик қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги такидлаб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида масъуллар томонидан бу каби салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назортга олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech