19 Октябр 2021 йил 332

Сурхондарёда, профилактика инспекторлари иштирокида янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

2021 йил 18 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов иштирокида, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги янги қонун лойихасини муҳокама қилиш шунингдек, ИИБнинг қуйи тизимида маҳаллаларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ўртасида янги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш, ходимлар ўз таклиф ва мулоҳазалар билдириши юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Ташкил этилган учрашувда Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари ҳамда барча шаҳар-туманларда хизмат олиб бораётган прфилактика инспекторлари шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, Ёшлар агентлиги, Ҳалқ таълими ва бошқа мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Мазкур учрашувда қатнашганлар ўртасида “Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги янги қонун профилактика инспекторлари ва бошқа ҳамкор ташкилот ходимлари ўртасида муҳокама этилиб, улар томонидан фикр мулоҳазалар билдирилиб, амалиётга боғлаган ҳолда қонун лойиҳаси атрофлича ўрганиб чиқилди.
Муҳокама якунида ушбу қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар профилактика инспекторларига ҳамда ҳалққа енгиллик олиб келишига ишонч билдирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech