24 Сентябр 2022 йил 223

Сурхондарёда “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ фахрийси, истеъфодаги генерал- майор Т.С.Муродходжаев иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Ҳалоллик кишини улуғлайди. Ушбу иборани ҳаёти мазмуни, ҳар ишнинг дебочасига айлантирган ИИВ фахрийси, қатор йиллар тизимдаги масъулиятли лавозимларда хизмат қилган истеъфодаги генерал-майор Телман Муродходжаев, ИИВ томонидан 10 сентябрдан 10 октябргача эълон қилинган “Касбий тайёргарлик” ойлиги муносабати билан “Уч авлод учрашуви”га таклиф этилди.

Даставвал фахрий меҳмон Сурхондарё вилоятидаги ИИО ларида хизмат қилаётган ходимлар, фахрийлар ва ИИВ Сурхондарё академий лицейи  ўқувчилари билан учрашиш учун Термизга етиб келди. Фаолияти давомида 15 йилдан олдинроқ жазони ижро этиш хизматида ишлаган генерал-майор биринчи бўлиб, ИИВ Сурхондарё академий лицейида кутиб олинди. Бу ерда генерал маёр юртимиз ва халқаро миқёсидаги олимпиадаларда шунингдек, халқаро спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар билан учрашиб, уларнинг эришган ютуқларидан мамнун бўлди. Ёшларга юзланиб, ёшлик ғанимат давр эканини, бунда тинимсиз меҳнат қилиш, ўқиб-изланиш лозимлигини таъкидлади.

Телман Муродходжаев дарс машғулотларида ҳам иштирок этиб, ўқувчиларга керакли тавсияларини бериб ўтди.

Шундан сўнг меҳмон шаҳардаги 9 сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, маҳбуслар ва ички ишлар органлари ходимлари билан учрашиб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

 Термиздаги муҳташам Санъат саройи бугун ИИО ходимларини ўз бағрига олди. Соҳанинг чин маънодаги энцеклопедияси бўлган генерал майор билан учрашган ходимларнинг қувончи, ҳис ҳаяжонининг чеки йўқ.

Учрашувни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов очиб, устоз Телман Муродходжаевнинг босиб ўтган шарафли йўли ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг ходимлар генерал майорнинг фаолиятига бағишланган “Осойишталик ортидаги тиканли йўл” номли филмни мароқ билан томоша қилишди. Тадбирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда фахрий устоз ИИВ академиясини ўтган йилда битириб 1 йиллик хизмат фаолиятига эга ёш ходимлар билан эришилган натижалар, билдирилган ишонч ва келгуси фаолиятга оид алоҳида тавсияларини айтиб, бу борадаги саволларга жавоб бериб ўтди. “Ҳалол ва адолатли бўлиш, мувоффақият калити. Тизимни обрўсизлантирадиган ҳар қандай ишдан йироқ бўлмас экансиз, мақсадингизга эриша олмайсиз!”- дея, кўпдан кўп ўгитларини берган устоз, тингловчиларнинг Ватанга муҳаббат, халққа садоқат билан хизмат қилишдек олий мақсадларига яна бир карра қанот бўлди,- дейиш мумкин.

Учрашув сўнгида хизмат ва ўқиш мобайнида юқори натижаларга эришганлар истеъфодаги генерал-майор Т.Муродходжаев қўлидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғаларни қабул қилишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech