4 Январ 2022 йил 499

Сурхондарё вилоятида, Профилактика инспекторлари аҳолига ташриф қоғозларини тарқатмоқда.

Сурхондарё вилоятининг шаҳар-туманларидаги маҳалла ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида, профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, фирибгарлик, ўғирлик, зўравонлик ва бошқа турдаги жиноят қурбони ёки иштирокчиси бўлиб қолмасликлари хусусида тилхатлар олинмоқда.
Маҳалла ҳудудларида ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ҳолатлари ҳақида маълумот бўлганида зудлик билан ҳудуд профилактика инспекторларига хабар беришлари учун ташриф қоғозлари ҳам тарқатилмоқда.

Text to speech