20 Январ 2022 йил 632

Сурхондарё вилоятида ижтимоий тармоқдаги “Telegram” мессенжери орқали, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган, ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди.

2022 йилнинг 19 январ куни Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор тадбир жараёнида, Узун туманида яшовчи фуқаро "Р.С" томонидан “Telegram” мессенжери орқали "Араб тили дарси" номли канал ташкил қилиб, ушбу канал аъзоларига Араб тилини ўргатиш баҳонасида, уларга Абдуллоҳ Зуфар ва бошқа номаълум шахсларнинг маърузалари ва даъватларини каналга жойлаштириб, тарқатиш ва тарғиб қилиб келаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди. Дин ишлари бўйича Қўмитанинг экспертлик хулосасига кўра расмийлаштирилиб олинган материаллар орасида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузалар мавжудлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳолат бўйича, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech