1 Июл 2023 йил 244

Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Хотин-қизлар бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан ИИВнинг Жорий йил 23-июнь кунидаги бўйруғига асосан ИИО тизимида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан тизимли ишлаш уларни қўллаб-қувватлаш, харбийча кўникмаларга бардошли бўлиш уларнинг профессиональ салоҳиятини намоён қилиш мақсадида Вилоятлар ўртасида Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган "Тўмарис издошлари" спорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИО хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан "Тўмарис издошлари" шиори остида спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақа шартларига кўра ходималарнинг жанговар қуроллардан фойдаланиш уларни сочиш ва йиғиш. Калашников автоматидан масофавий ўқ отиш, 200-400-600-800 метрлик масофада эстафета, сувда масофавий сузиш, отда юриш ҳамда жанговар таёргарликлар бўйича билим савиялари  баҳоланиб ғолиб жамоа аниқланди.

Ушбу мусобақада натижалари юқори бўлган ходималар орасидан чаққон, билимдон ходималар вилоят терма жамоаси таркиби билан Самарқандда бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Text to speech