13 Декабр 2021 йил 477

Сурхондарё вилояти ИИБда, навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси доирасида...

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилиб, унда Термиз давлат университети “Тарих фанлари доктори” доцент Тошкенбой Пардаев “Фарзанд тарбияси ва таълими энг муҳим вазифа” мавзусида, Сурхондарё вилояти Соғлом авлод учун ҳайрия фонди раҳбари Мамлакат Ҳафизова “Семизлик ва унинг асоратлари” мавзусида маърузалар ўқиб, бошқарма шахсий таркибига ўзларининг мавзуларга оид фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Фарзанд тарбияси ва таълими энг муҳим вазифа” мавзуси доирасида тайёрланган видеолавҳа шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Text to speech