Сурхондарё вилояти ИИБда китоб мутолааси учун “Китоб ярмарка”си ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, Жорий йилнинг 29 ноябрь куни бошқармада ўтказилган маънавият ва маърифат дарсидан сўнг бошқармада хизмат қилаётган ходимлар юқоридаги буйруқнинг 5-иловасида назарда тутилган 39-та адабиётларни ҳарид қилишлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад, ходимларни билим ва малакаларини бойитиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, ходимлар ўзларининг бўш вақтларида, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадрятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва уларнинг маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини оширишдан иборатдир.
Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан нафақат ўз эҳтиёжлари учун балки, вилоят Ички ишлар бошқармаси кутубхонасининг китоб фондини бойитиш мақсадида ҳам китоблар ҳарид қилишиб, ўз номларидан эсдалик учун кутубхонага тақдим этишди.
Маълумот учун бу каби китоб ярмаркалари бошқама раҳбариятининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати