25 Май 2023 йил 172

Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудудда "Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари" шиори остида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жориф йилнинг 24 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд таркибига кирувчи туман ИИБ ходимлари иштирокида "Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари" шиори остида "Уч авлод учрашуви" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши аъзолари вилоят Ички ишлар бошқармасида кўп йиллар самарали хизмат қилган фахрий устозлар истеъфодаги подполковниклар  Ю.Ишманов, И.Исмоилов, Н.Хайдаров ҳамда истеъфодаги майор Б.Эрдановлар ҳамда ёш ходимлар уларнинг мураббийлари иштирок этишди.

Учрашувда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари ёш авлодга ўзининг хизмат фаолияти давомида кўрган кечирганлари ҳақида сўзлаб бериб, бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, шунингдек фахрийлар ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликлари таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида Ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган  фахрийлар ҳамда ҳамкасблари орасида ижобий натижаларга эришиб алоҳида намуна кўрсатиб келаётган ёш ходимларга бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан бадиий китоблар топширилди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, ходимлар эътиборига иккинчи жаҳон уруши давридаги қийинчиликларни акс эттирган режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” номли кинофилми намойиш этилди.

Тадбир сўнгида истеъдодли ёш ходимлар томонидан ватанпарварлик руҳидаги шеър ҳамда куй қўшиқлар ижро этилди. Бу каби тадбирла бутун вилоят миқёсида ўтказилмоқда.

Text to speech