Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида "Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог" лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиз бешдан катта бўлмаган, Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларини "Психология" ҳамда "Педагогика ва психология" йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерви ёки олий таълим муассасаларини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ўғил бола номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни
соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномаларининг асли билан келишлари сўралади.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар "Боғзор" маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй. Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ва КБТХ