5 Июн 2023 йил 275

Сурхондарёлик болалар учун саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил октябрь ойида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрель кунидаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли қарорида, 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг май ойида вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Ёшлар ишлар агентлиги Инкльюзив таълим маркази ногиронлиги бўлган ёшлари билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мавжуд диққатга сазовор тарихий обидалар ва зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.

Ушбу саёҳат давомида болалар тарихий қадамжолар ҳақида маълумот олиш билан бирга маданий ҳордиқ ҳам олишиб бир олам таассуротлар билан қайтишди.

Text to speech