23 Май 2022 йил
357
Сурхондарёда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт жиловлаш чоралари кучайтирилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи майор А.Худойбердиев томонидан ҳамкор ташкилотлар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган Қўшма қарор ижросини таъминлаш юзасидан, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиб олинди.
Шунингдек, ҳудудларда профилактика инспекторлари маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш борасида, ҳар бир маҳалланинг ҳар бир фуқароси билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиши, уларнинг муаммоларини ўрганиб, аниқланган муаммолар бўйича ижобий ечимларини топиш чораларини кўриб боришлари таъкидланди.