9 Ноябр 2023 йил 904

Сурхондарёда вояга eтмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологларига психологик тренинг машғулотлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологларига Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023-йил 30-октябр кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 4-ноябр кунидан Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисм базасида қисқа муддатли ўқув машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда.

Мазкур ўқув йиғинига жалб этилган вилоят ички ишлар органлари таркибида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималарга вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ва Термиз давлат педагогика институти, психология кафедраси доценти Олмосбек Эшмурадов томонидан ходимларга фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал-экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, улар ўртасида қизиқарли психологик тренинг ўқув машғулотлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, мазкур ўқув йиғинини ташкил этишдан асосий мақсад, вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологларини фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ҳамда жанговар шайлигини ошириш, қолаверса, вазиятни тўғри баҳолаш орқали тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада оширишдан иборатдир.

Text to speech