Сурхондарёда вилоят масъуллари томонидан Афв этилганларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ижобий yeчим изланди.
Давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги Фармони юксак инсонпарварликнинг ёрқин ифодаси бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 август кунидаги ПФ-148-сонли
фармонига асосан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига
чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 523 нафар шахслар афв
этилди. 
Улар орасида вилоятимиздан
51 нафар шахслар мавжуд бўлиб, шундан 12 нафари жазодан тўлиқ, 18 нафари
муддатидан илгари жазони ўташдан озод этилган бўлса, 7 нафари озодликдан маҳрум
қилиш жазоси ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, 14 нафари Жазони ижро
этиш муассасасида муддати қисқартирилган, соҳавий хизматлар ва ҳамкор ташкилотлар
ёрдамида уларнинг оилавий шароитлари ўрганилган ҳолда уларни қийнаётган муаммолар
ва камчиликларга ечим топилмоқда.
Бугун айни шу мақсадда, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида Президентимизнинг
2025 йил 26 август кунидаги ПФ-148-сонли фармонига асосан вилоятимизда
истиқомат қилувчи 37 нафар Афв этилганлар билан учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашувда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур
Исмаилов, вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, вилоят
ИИБ соҳавий хизматлари, идора ва ташкилот масуъллари иштирок этишди.
Учрашувда вилоят масъулларига афв этилганлар ўзларини қийнаб келаётган тиббий,
иқтисодий-ижтимоий муаммолари билан мурожаатлар қилишди.
Учрашув давомида, вилоят масъулларига “Афв” этиш фармони асосида озодликка чиққан шахслар ўзларининг хатосини тушуниб етганликлари, қилган қилмишларидан чин кўнгилдан, қаттиқ пушаймон эканликларини, Президентимиз томонидан билдирилаётган юксак ишончни оқлаш мақсадида келгусида фақат тўғри йўл ва соғлом турмуш тарзи билан яшаб, жиноят кўчасига қайтиб кирмасликлари бўйича ваъда беришиб, озодликка чиққан кундан бошлаб, яшаш жойларидаги шаҳар-туман ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган тиббий, психологик ва моддий ёрдамлардан мамнун эканликларини билдиришди.