23 Июл 2024 йил 428

Сурхондарёда туризм намойиши объектлари ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва воҳанинг туризм жозибадорлигини янада ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги мавжуд туризм намойиши объектларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида сайёҳлик намойиши объектларида хавфсизлик талаблари, йўл белгилари ва бир қанча қўшимча қулайликлар яратиш борасида тегишли мутасадди идора раҳбарлари ва масъулларига тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Text to speech