15 Феврал 2025 йил
697
Сурхондарёда турфирма ва туроператорлар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳудудида ўз фаолиятини олиб бораётган турфирма ва туроператорлар билан ички туризмни ривожлантириш ва сайёҳларга янада қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг хавфсизликларини лозим даражада сифатли таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ўтказилаётган учрашувлар давомида, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилмоқда.