28 Сентябр 2022 йил 435

Сурхондарёда терговчи ва суриштирувчи ходимлар киберхавфсизлик соҳасидаги ўқув машғулотида иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 27-сентябрь кунидан бошлаб Термиз шаҳрида жойлашган “IT Park” марказида тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари билан киберхавфсизлик соҳасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди.

Мазкур ўқув машғулотлари 3 ой давом этиб, унда ходимларга ҳозирги кунда содир бўлаётган кибержиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, шароитлари ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича билимлар берилади. Ўқув машғулотлари якунига кўра терговчи ва суриштирувчиларга ўқув курсини тамомлаганлигини тўғрисидаги тегишли сертификатлар берилади.

Text to speech