Сурхондарёда Пробация гуруҳида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимларнинг хизматлари эътироф этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан Пробация хизматининг моддий техника базасини яхшилиш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг ҳар бир шаҳар туман Пробация гуруҳлари Ички ишлар вазирлиги томонидан замонавий кампютер жамланмалари билан таъминланди.
Пробация гуруҳлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларига ситқидилдин ёндошаётганлиги ҳамда 2024 йил якуни бўйича сафдошлари орасида ва Республикамизда 208 та шаҳар-туманлар ўртасида рейтинг асосида баҳолаш доирасида фахрли 3-ўринни эгаллагани учун Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори Тўра Ботировга хизматда фойдаланиш учун Дамас автомашинаси ҳамда бир гуруҳ Пробация гуруҳи инспекторларига диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.