12 Сентябр 2023 йил 559

Сурхондарёда Патрул-пост хизмати ходимлари учун давра суҳбати ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ, Жамоат хафсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари  учун давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш юзасидан фикр алмашилди.

Мутахассис-психолог томонидан давра суҳбати давомида жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолиятида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хафсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари учун  психопрофилактик суҳбат ташкил этилди.

Text to speech